Ёшларнинг маънавий – ахлоқий тарбиясида эътиқод феноменини ўрни
Блог им. ferpifikrУшбу мақолада ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида эътиқод феноменининг ўрни ва аҳамияти таҳлил этилган.
ФарПИ, “Ижтимоий фанлар” кафедраси
ўқитувчиси А.Хакимов
Ўзбекистон мустақиллигининг мустаҳкамлиги, унинг келажакдаги равнақи, аввало ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий баркамоллиги, ғоявий-сиёсий етуклиги, миллий ўзлигини теран англаб етганлигига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Жамиятнинг барча соҳаларига шиддат билан ўз таъсирини кўрсатаётган глобаллашув жараёнлари ва бунинг оқибатида пайдо бўлаётган маънавий таҳдидлар тобора ортиб бораётган ҳозирги кунда эътиқод феноменини ўрганиш муҳим вазифа ҳисобланади. Инсоннинг маънавий-ахлоқий баркамоллиги эса турли мафкуравий таҳдидлар, сохта ғояларга кўр-кўрона оғиб кетмаслиги, илғор мафкурага қатъий амал қилиши ва эътиқодига боғлиқ.
“Эътиқод (арабча – ишонмоқ, имон, амин бўлмоқ) – инсон фаолияти учун маънавий асос, йўл-йўриқ ва мўлжал бўлиб хизмат қилувчи, ақл, ҳис ва ирода воситасида англанган билимлар, ғоя ва тасаввурлар ифодаси бўлган тушунча” дир.