Штампларни турғунлиги ва уларга термик ишлов бериш
Farg'ona politexnika institutiРеспубликамизда автомобилсозликни ривожланиши деталларни штамплаб ишлаб чиқаришни кўпайишига олиб келяпти. Бу корхоналарда штампларни турғунлигини ошириш асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Штампларни корхоналарнинг ўзида тайёрлаш махсулот таннархини камайтириш имконини беради.
Матрицаларни жилвирлашдан олдинги операция тоблаш бўлиб, бунда озгина деформация ёки коробленияга йўл қўйиб бўлмайди. ХВГ типидаги легирланган пўлатларни поғонали тоблаш мураккаб штамплардаги ўқлар орасиги масофани ва бошқа ўлчамларни ўзгартириб юборади. Шакли мураккаброқ бўлган матрицаларга Х12М типдаги пўлатларни қўллаш, ҳавода ёки изотермик 450о С гача тоблашда ҳам доимий ўлчамларни сақламайди. Бунга сабаб, юқори карбидли бир жинсли бўлмасликдир, шу билан бирга прокатлаш ва болғалаш йўналиши бўйича карбидли оқиш бўлиб бунга углерод ва хромнинг кўплиги сабаб бўлади.