avatar
Куч
12.19
Рейтинг
+23.98

Мақолалар

Мустақил фикрга эга бўлган шахс маънавиятини камол топтириш бизнинг бош миллий ғоямиз

Блог им. ferpifikr

Хайдарова Умида Пулатовна 


Фарғона Политехника Институти


           Ҳаммамизга теран бир ҳақиқат аён бўлиши керак — биз юртимизнинг эртанги ривожи йўлида қандай чуқур ўйланган дастурларни тузмайлик, бу режаларни бажариш учун қандай моддий база ва имкониятларни яратмайлик, бунинг учун қанча кўп сармоя сафар  бар этмайлик, уларнинг барчасини амалга оширадиган, рўёбга чиқарадиган қудратли бир омил борки, у ҳам бўлса, юқори малакали иш кучи ва юртимизнинг эртанги куни, тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган етук мутахассис ёшларимиз, десак, ўйлайманки, ҳеч қандай хато бўлмайди.


Ислом Каримов



МАХАЛЛА МАЪНАВИЙ –АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МАРКАЗИ МУАММОЛАРИ

Блог им. ferpifikr

Абдувалиева Адиба Закировна ФарПИ кафедра мудири


Фуқаролик жамияти натижалари, нодавлат, нотижорат ташкилотчилар фаолиятининг норматив-хуқуқий базасини ривожлантириш қонунчилик фаолиятининг муҳим йўналишидир.


Фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият ва давлат қурилиши тизимидаги хуқуқ ҳамда ваколатларини кенгайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масаласи устувор йўналишга айланиши 21 асрнинг долзарб вазифасидир. Бугунги кунда жойларда фуқароларнинг муаммоларини талаб ва истакларини ўз вақтида ва муваффақиятли ҳал этиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда маҳалла тизимининг таъсири ортиб бораяпти. Маҳалла аҳолимиз келажак авлод вакилларини маънавий-аҳлоқий тарбияси билан боғлиқ масалаларини ечиш, ижтимоий соҳанинг самарали фаолият юритишини таъминлаш, жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш борасида ижобий ишлар олиб борилмоқда. Хаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳотларимизнинг самарадорлиги ҳалқ маънавиятининг тикланиши бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, анъана, урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи жамият тафаккурининг ўзгариши ва юксалиши билан узвий боғлиқ тадбирларни маҳалла марказларида ёшларни кенг жалб қилиб ўтказилиши, ҳар томонлама баркамол инсонларни амалий тарбиялашдан иборатдир. Ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики бугун кундалик турмушимиз, фаолиятимиз олдимизга фуқаролик жамияти институтлари тизимида маҳалла фаолиятининг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, унинг самарали фаолият юритиш механизмларини такомиллаштириш, бойитиш устида тадқиқотлар ўтказишни талаб этади.



Фарзандларни – келажак тараққиётига ишонч рухида тарбиялаш масалалари

Блог им. ferpifikr

Ш.М.Алимова, Ў.Х.Алиева, Х.Нуридинова


Фарғона политехника институти


 


Бугунги кунда олдимизда турган вазифаларни кўз ўнгимизда ўтказар эканмиз, энг долзарб вазифалардан  бири ўсиб келаётган авлодга, унинг маьнавий тарбиясига нихоятда  катта жавобгарлик  хисси масаласидир. Баркамол авлод халқ маьнавиятининг муносиб эгаларидир. Тарихий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар, турмуш тарзига  орқа-олди ўйламасдан, ёппасига  бетартиб қайтиш  бошқа бир кескинлик.  Бугунги давр хаётини  қабул  қилмаслик, фан ва техника заруратини ривожлантиришни  инкор этиш каби номақбул холатларга  олиб келиши  мумкин.



“А.Р. БЕРУНИЙНИНГ АҚЛИЙ ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ”

Блог им. ferpifikr

Алимова Ш.М., Абдувалиева А.З., Кадиркулова Н.Х.


 


“Билими қайтариш ва такрорлаш мевасидир”


(А.Р. Беруний)


 


Ўзбекистон Рсепубликаси равнақи аввало унинг мутахассисларига, уларнинг маънавий ва жисмоний камолатига боғлиқ. Ҳар қандай мутахассис учун Ўзбекистонда барча асослар-таббиий бойликлар, унумдор ер, катта иқтисодий ва илмий техникавий, инсоний ва маънавий салохият мавжуд.


Ўтмишда яшаб, ижод этган халқпарвар тарбиячи олимлар ва атоқли мутафаккирлар ақлий таълимга доир бир талай фойдали фикрларни ёзиб қолдирганлар. Жумладан, қадимги Греция олимлари, Сократ, Платон, Аристотель жамоат жойларида сўзлаган нутқларида ва илмий асарларида ўзларининг таълим-тарбияга оид фикрларини очиқ баён этганлар.



OILA — MA'NAVIYAT QO'RG'ONI

Фарғона политехника институти
Илм-фан
Farg’ona Politexnika Instituti
Haydarova Umida Pulatovna
Barcha muqaddas kitoblarning mohiyatida bir narsa – ezgulik mujassam.Yaxshilik – inson hayotining mazmuni. Inson xarakterini, tabiati va dunyoqarashini, qo‘yingki, insonligini belgilaydigan ma’naviy mezon va qarashlar – yaxshilik, ezgulik, olijanoblik, mehr-oqibat, or-nomus, uyat-andisha kabi tushunchalar borki, ularning poydevori avvalo oilada shakllanadi, oilada qaror topadi.

ОИЛАНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ

Блог им. ferpifikr

 


Абдувалиева Адиба Закировна


Метинова Зарнигор 50-10 М


Фарғона политехника институти


Мустақиллик барча жабҳаларда бурилишлар, ўзгаришларга имкон берди. У аёл тафаккурига хам таъсир ўтказмай қолмади. Бугуннинг аёли ожиза эмас, балки билимдон раҳбар, ишбилармон тадбиркор сифатида намоён бўлмоқда.


Юртбошимиз И.Каримов 2012 йилни “Мустахкам оила йили” деб номланганлари бежиз эмас. Чунки оилада соғлом мухит ривожланса оила хар томонлама мустахкам бўлади.


Оилада камол топадиган фарзандлар соғлом мухит таъсирида  тарбия топади ва Ватанга ситқидилдан хизмат қиладиган маърифатли-маданиятли интелектуал салохиятга эга комил инсон ва етук мутахассис бўлиб етишса жамият тараққий топади.  



А.Навоий асарларида баркамол авлодни тарбиялаш масалалари

Блог им. ferpifikr

Фарғона политехника институти


Ш.М., Алимова Ф.Азамова


 


“Халқ” сўзи араб тилидан олинган бўлиб яратилган деган маънони беради. Инсон фикрлаш, сўзлаш ва меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган ва шулар туфайли бошқа барча мавжудоту махлуқотдан устун  турувчи олий зотдир.


Одамни бошқа жонзотлардан фарқи нимада? Одамда хотира, фаросат, тасаввур, мантиқ қудрати, иффат, севги бор. Хар қайси халқ миллий қадриятларини ўз мақсад-муддаолари, шу билан бирга умумбашарий тараққиёт ютуқлари асосида ривожлантириб маънавий дунёсини юксалтириб боришга имконлар экан, бу борада тарихий хотира масаласи алохида ахамият касб этади. Инсон бу масалага ана шундай илмий асосда ёндашиб ғазалий тарихимизни ўрганиш ва баҳо беришда унинг бирор-бир даври ёки қолдирмасликка ҳаракат қилади. Баркамол авлод маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр оқибат, инсонни улуғлашнинг ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.



СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОМИЛЛАРИ

Блог им. ferpifikr

П.ф.н. М. КАРИМОВА Асс. А.МИРЗАЕВ


         Бугунги кунда соғлам турмуш тарзини шакллантириш замон талаблари даражасига кўтарилган. Фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи ҳар бир масъул шахс аниқ мақсадга ва шу асосида билимга эга бўлиб, фарзандини эзгу ғоялар, орзу истаклар ва келажакка ишонч руҳида тарбиялаши лозимдир.


         Ёшлар тарбиясида миллий – маънавий қадриятларнинг аҳамияти каттадир. Дарҳақиқат, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф- одат ва анъаналари, диний ва ҳаётий қадриятлар билан узвий боғлиқдир.  Бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўхна тарихий ёдгорликлар билан бир қаторда диний қадриятлар ҳам соғлам турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.



ТАДБИРКОР - ЕТАКЧИ

Блог им. ferpifikr

Фарғона политехника инcтитути


“Ўзбекистон тарихи” кафедраси


ўқитувчилари Ш. Хонқулов,  Мамасиддиқов А. А.


       


Юртбошимиз тадбиркорларнинг жамиятимиздаги ўрнининг нақадар юксак эканлигини ва бу юксакликка янада янги имкониятлар яратиш мақсадида 2011 йилда кичик бизнес субъектларига жамоатчиликнинг алохида эътиборини қаратишга ундадилар. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” давлат дастуридан кўзланган мақсад сохани ривожлантириш орқали ички бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш, ахоли даромадларини кўпайтиришга қаратилганлиги муҳимдир. Юртбошимиз тадбиркорлар жамиятда етакчи ўринни эгаллай олмаётганлигига эътибор қаратдилар ва бу масалани ҳал этиш учун “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари” тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни тайёрлаш зарурлигини таъкидладилар. Дастурда хусусий мулкчиликнинг ишончли кафолатларини таъминлаш, давлат бошқаруви ва назорат органларининг фаолиятларини қисқартириш, кичик бизнес субъектларининг молия-кредит, хом ашё ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш, кичик бизнес ишлаб чиқарган махсулотларига давлат буюртмаларини  кўпайтиришга эришиш устувор вазифалар этиб белгиланди.



СОҒЛОМ ОИЛА СОҒЛОМ КЕЛАЖАК ДЕБОЧАСИ

Блог им. ferpifikr

СОҒЛОМ ОИЛА СОҒЛОМ КЕЛАЖАК ДЕБОЧАСИ


Юсупов А.А., катта ўқитувчи, ФарПИ,


Юсупова С.А., ўқитувчи, ФарДУ


 


         «Маълумки ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун аввало киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз фарзандларимиз онгида, қалбида она Ватанга, бой тарихимизга ота боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз таъбир жоиз бўлса уларнинг иммунитетини кучайтиришимиз зарур»


И. А. Каримов


Маълумки, бугунги кунда жамиятимизнинг асосий негизи бўлган муқаддас оилани бизларга инъом этилган улуғ неъмат билиб, унинг мустаҳкамлигини таъминлашда дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлиги аҳамиятини тушуниб етишимиз, шунингдек, турмушимизни фаровон бўлишида умуминсоний ва миллий қадриятларимизни асос сифатида англаб етиб, ўзлигимизни намоён этишимиз инсонийлик бурчларимиздандир. Энди тақдиримиз ўз қўлимизда, энди юртимиз, уйимиз, шаҳримизни ўзимиз обод этишимиз, фаровон турмуш тарзини яратишимиз ҳар биримизнинг қўлимизда.



Ўзбек халқи меъморчилиги тарихини ўрганишда Алишер Навоийнинг хизмати.

Блог им. ferpifikr

Ўзбек халқи меъморчилиги тарихини ўрганишда Алишер Навоийнинг хизмати.


           З.Хатамова ФарПИ. «Ўзбекистон тарихи» кафедраси.


        Буюк шоир ва мутаффаккир олим сифатида донг таратган бобокалонимиз, ўзбек халқининг ардоқли фарзанди Алишер Навоийнинг санъат, илму фан, маданият ва айниқса меъморчилик сохасида қилган ишлари ўзбек давлатчилиги тарихида ўчмас из қолдиргандир.  Алишер Навоийнинг меъморчиликка қизиқиши у Самарқандда яшаган (1466-1468) кезларда, қадимий обидалар  Регистон майдонидаги ансамбль, Темурнинг жомеъ масжиди, Шоҳизинда ансамбли, Бибихоним мадрасаси, Файзуллоҳ  Абуллайс мадрасаси ва махалласи, Фирузабоғ бинолари, Улуғбек расадхонаси  кабиларни бевосита таъсири остида ривожланган эди. Шоир  1465 йилда Самарқандга келганида  «Жаҳон ичра яна бир осмон»  шаклидаги Улуғбек расадхонасидан ибратли сабоқлар олган эди. 



Маънавиятимиз юлдузи Бурҳонуддин Марғилоний тарихига оид хақиқатлар.

Блог им. ferpifikr

Маънавиятимиз юлдузи Бурҳонуддин Марғилоний тарихига оид хақиқатлар.


                                                                 Бурхонов Илёс,  З.Хатамова ФарПИ. «Ўзбекистон тарихи» кафедраси.


 


    Ўзбекистон мустақилликни қўлга  киритганидан сўнг давлатимизда  иқтисодиёт соҳаси билан бирга маънавий ҳаётда ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Ўтишмишда яшаб ижод этган буюк алломаларимизнинг бизга қолдирган бой маънавий меросларини ўрганиш ва истиқболга тадбиқ этиш давлат сиёсати даражасига    кўтарилганлиги ҳам бунга мисолдир.



Ёшларни миссионерлик оқими ҳуружларидан асраш муаммолари

Блог им. ferpifikr

Ёшларни миссионерлик оқими ҳуружларидан асраш муаммолари


Эргашев Умиджон – Фарғона Политехника Институти


         Ёшлар онгида мустақиллик, маънавий – аҳлоқий қадриятларни ривожлантириш, миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини шакллантириш барқарор ривожланишнинг муҳим шартидир. Кейинги йилларда ёшлар онгини заҳарлаш, уларни турли ақидапарастликка йўналтириш, зарарли оқимлар исканжасига олиш хорижлик айрим мафкура “ўйинчилари”нинг асосий мақсадига айланиб қолди. Шулардан бири миссионерлик ва прозелитизмдир.



“ Туркистон мухториятининг тузилишида Аҳмад Закий Валидий Тўғоннинг хизматлари”

Блог им. ferpifikr

“ Туркистон мухториятининг тузилишида Аҳмад Закий Валидий Тўғоннинг хизматлари”


Бурхонов Илёс 


Фарғона политехника институти


“Ўзбекистон тарихи”кафедраси ўқитувчиси.


Ўзбек миллий давлатчилик тарихини ёшларимизга ўргатар эканмиз ҳар бир даврнинг сиёсий, мафкуравий курашларини холисона ёритиб, таҳлил қилиш, оқ ва қорани ажратишларига, хақиқат ва мустақиллик учун бой берилган инсонлар ҳаётининг қадрини онгли равишда тушуна олишларига ҳаракат қилишимиз керак.       



ЁШЛАР МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ОММАВИЙ МАДАНИЯТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ САЛБИЙ ТАЪСИРИ

Блог им. ferpifikr

 


 ЁШЛАР  МАФКУРАВИЙ  ИММУНИТЕТИНИ  ШАКЛЛАНТИРИШДА ОММАВИЙ МАДАНИЯТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ  САЛБИЙ ТАЪСИРИ


 Тешабаева Л.


Фарғона политехника институти


 


            Ўтган асрнинг иккинчи ярмидан кейинги ўн йилликлар мобайнида кўзга яққол ташланаётган ва бугунги кунга қадар давом этаётган жараёнлардан бири оммавий маданият маҳсулотларининг тезкор равишда ёшлар турмуш тарзига кириб келаётганлиги бўлмоқда. Бунда оммавий маданият маҳсулотлари дастлаб оммавий ахборот воситалари ёрдамида ижтимоий ҳаётга фаол кириб келган бўлса, охирги пайтда ахборот алмашинув воситаларининг ўта ривожланиши ва такомиллашиб бориши натижасида рўй бераётган глобаллашув  ушбу жараённи шиддат билан тезлаштирмоқда. Натижада ўтган асрнинг 60-90-йилларида  “хиппи”лар, “панк”лар, “скинхед”лар, “металлист”лар сингари оммавий маданият намуналари сифатидаги турли оқимларнинг ёшларимиз орасида кенг тарқалиши оқибатида кўпчиликни маънан тубан, ахлоқан бузуқ оқимлар таъсирига тушиб қолишига сабабчи бўлганлигини кекса авлод вакиллари яхши эслашади. Мутахассислар томонидан  “сохта маданият” дея талқин қилинган ушбу намуналар, аслида, уларни яратган жамиятга хос бўлган енгил-елпи турмуш тарзини акс эттириш, ҳаётга юзаки муносабатда бўлишни тарғиб этишдан иборат бўлганлиги боис, ўз даврида бутун инсониятга катта ташвиш туғдирган эди.


ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ИНФОРМАЦИОН ТАҲДИД

Блог им. ferpifikr

ЁШЛАРТАРБИЯСИДА ИНФОРМАЦИОН ТАҲДИД


 


Юсупов А. Фарғона политехника институти


Юсупова С.Фарғона давлат университети


 


Ўзбек ёшлари тарбияси ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ўзбек халқи ёшларни ҳар томонлама баркамол шахс қилиб тарбиялашда бой тарихий тажрибага эга. Баркамол шахсни шакллантиришда ундан унумли фойдаланиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Ғоявий ва ахборотлар кураши авж олиб бораётган даврда ёшлар тарбияси, айниқса, уларни турли зарарли таъсирлардан асраш муҳим масала ҳисобланади. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, «Жаҳон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болаларимизнинг онгини фақат ўраб-чирмаб, уни ўқима, буни кўрма, деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб олиш, ҳеч шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам, бизнинг эзгу мақсад-муддаоларимизга ҳам тўғри келмайди».


АХБОРОТ МАЙДОНИДА ИНФОРМАЦИОН ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Блог им. ferpifikr

АХБОРОТ МАЙДОНИДА ИНФОРМАЦИОН ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


Толипов Б.Х.


Фарғона политехника институти


 


Мустақилликка эришганимиздан сўнг юртимизда фаровон турмуш ва юксак тараққий этган фуқаролик жамияти  сари дадил қадам ташланиб, барча соҳаларда янгиланиш, жаҳон андоза ва талаблари даражасида кадрларни тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа давр ва глобаллашув жараёнлари турли йўналиш, жабҳаларда фаолият олиб бораётган ишчи ҳамда зиёлилардан, ўқувчи ва талаба ёшлардан кундан кунга ўз билим, тажриба ва малакаларини изчил такомиллаштириб боришни, кундалик дунё янгиликлари ахборотларидан бохабар бўлишни, ўз устида тинимсиз меҳнат қилишни тақозо этмоқда. Шундай экан фуқароларимиз дунёқарашини юксалтириш, айниқса, ёшларимизда баркамоллик компонентлари: жисмоний, ахлоқий, эстетик ва интеллектуал маданиятни ошириб бориш ҳамда бу компонентларни уйғунликда такомиллаштиришга жиддий эътибор бериш, шунингдек, ахборот маданиятини шакллантириш  энг долзарб вазифалардан бири бўлиб бормоқда. ХХI асрнинг ахборот асри сифатида намоён бўлиши ва бунга ҳамоҳанг тарзда турли кўринишларда янги ошкора ёхуд яширин ҳолатдаги ғоявий ҳамда информацион хуружларнинг чегара билмас хусусиятга эга эканлиги, бундай хуружларнинг тинч-осуда ҳаётимиз, инсоният тараққиёти учун ўта хавфли эканлиги фуқароларимизда, ёш авлодда информацион иммунитетни, ахборот маданиятини шакллантириш кераклигини, бу масалага алоҳида эьтибор қаратиш зарурлигини кўрсатиб турибди.


ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ИНФОРМАЦИОН ТАҲДИД

Блог им. ferpifikr

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ИНФОРМАЦИОН ТАҲДИД


Бурхонов И.М., ХатамоваЗ.Н.


Фарғона политехника институти


 


          XIX –аср охири XX-аср бошларига хос бўлган ҳодиса – глобаллашув жараёни  инсон фаолияти тараққиёти туфайли пайдо бўлиб, у иқтисодий, сиёсий,  ижтимоий, маданий, илмий, информацион,  мафкуравий соҳаларда намоён бўлади. Унинг муҳим хусусиятидан бири бу ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви бўлиб, ҳам салбий, ҳам ижобий жиҳатларига эгадир. Глобаллашувнинг информацион ва мафкуравий жараёнларда намоён  бўлиши илм-фан,  таълим, санъат, тафаккурнинг ривожланишига сабаб бўлиши билан бирга  у теран англанмаган ҳолатда маънавий таҳдидларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун ўқитувчилар, тарбиячилар, ота-оналар  глобаллашув жараёнидаги маълумотларни ёш авлодга етказишда ишончли ва асосланган ахборотларга таянишлари муҳимдир.


ЁШЛАРНИ ЁТ УНСУРЛАР ХУРУЖИДАН САҚЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Блог им. ferpifikr

ЁШЛАРНИ ЁТ УНСУРЛАР ХУРУЖИДАН САҚЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ


 


Т.ф.н. Камилов А.-ФарПИ


Катта ўқитувчи Деҳқонова М.-ФарПИ


 


Мамлакатимизда ёшларнинг маънавий қиёфасини, дунёқарашини мустақиллик мафкураси, унинг инсоний тамойиллари асосида шакллантиришга бош вазифа  сифатида қаралаётгани бежиз эмас. Чунки, ҳозирги кунда мафкуравий кураш ўта мураккаблашиб, энг долзарб умуминсоний муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Унинг шакллари, усуллари ва воситалари кундан-кун авж олиб бормоқда. Бундай вазиятда турли шаклдаги таъсир ва таҳдидларга фақат инсонларнинг, айниқса оилада ёшларнинг онгини мустаҳкам эгаллаган кучли ғоя, мафкура билан демократик, дунёвий тафаккур асосида доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб, унга қарши тура олиш иммунитетини шакллантириш даркор.


ЁШЛАРНИ ЁТ УНСУРЛАР ХУРУЖИДАН САҚЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Фарғона политехника институти
Илм-фан
Т.ф.н. Камилов А.-ФарПИ
Катта ўқитувчи Деҳқонова М.- ФарПИ

Мамлакатимизда ёшларнинг маънавий қиёфасини, дунёқарашини мустақиллик мафкураси, унинг инсоний тамойиллари асосида шакллантиришга бош вазифа  сифатида қаралаётгани бежиз эмас. Чунки, ҳозирги кунда мафкуравий кураш ўта мураккаблашиб, энг долзарб умуминсоний муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Унинг шакллари, усуллари ва воситалари кундан-кун авж олиб бормоқда. Бундай вазиятда турли шаклдаги таъсир ва таҳдидларга фақат инсонларнинг, айниқса оилада ёшларнинг онгини мустаҳкам эгаллаган кучли ғоя, мафкура билан демократик, дунёвий тафаккур асосида доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб, унга қарши тура олиш иммунитетини шакллантириш даркор.